Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 триллион тенгали лойиҳа тайёрлашни буюрди

Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 триллион тенгали лойиҳа тайёрлашни буюрди

Қозоғистон Президенти Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаевга йил охиригача энергетика ва коммунал инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича миллий лойиҳа ишлаб чиқишни топширди. Лойиҳа беш йил давомида рўёбга чиқарилади, унда мавжуд объектларни янгилаш, янгиларини қуриш, электр генерациясини 6 минг МВтга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа қиймати 10 триллион тенге. Давлат раҳбари минтақавий сиёсатга бўлган янгича ёндашувлар билан таништирилди. У вилоятлар ривожи ўртасидаги фарқни йўқотишга қаратилган. Минтақаларда давлат дастурларини рўёбга чиқаришни мувофиқлаштириш учун Ҳукумат қошида лойиҳа офиси тузилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси