Қозоғистон – Яшил тараққиёт глобал институтига аъзо бўлди

Қозоғистон – Яшил тараққиёт глобал институтига аъзо бўлди

Қозоғистон Яшил тараққиёт глобал институтининг 45-аъзоси бўлди. Қозоғистоннинг Сеулдаги элчиси Бақит Дуйсенбаев республиканинг аъзолик тўғрисидаги ҳужжатини ушбу ташкилот президенти Пан Ги Мунга топширди. Бир ой муқаддам Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ушбу ташкилот таркибига кириши тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Таъкидлаш лозимки, Яшил тараққиёт глобал институти 2012 йилда ташкил этилган. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотнинг штаб-квартираси Сеулда жойлашган. 4 йилдан буён институтга БМТ собиқ  Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлик қилади.

Пан Ги Мун, яшил тараққиёт глобал институти президенти:

- Биз ҳукуматингиз билан яқин ҳамкорлик қиламиз. Бу янгилик ҳамкорлик ва муносабатларни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очади. Чунки сиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кучли тарафдори ва аъзоларидан бирисиз. Президент Тўқаев билан бирга БМТда, шу кунларда Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида бирга ишлаш мен учун шараф, бундан ғурур туяман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.