Сенатда гендер тенглигини таъминлаш масаласи кўрилди

Қозоғистон гендер тенглиги масаласида Марказий Осиёда илғор. Аёллар ва эркаклар тенглигига оид рейтингда мамлакат дунёдаги 146 мамлакат ичида 76-ўринга чиқди. Барқарор ривожланиш соҳасида миллий мақсалар ва вазифаларнинг рўёбга чиқарилишини мониторинг қилувчи Парламент комиссия йиғилишида маълум қилинишича, статистикага кўра, жорий йилда давлат хизматида ишлаётган аёллар улуши 56 фоизга етган. Кичик ва ўрта бизнесда эса 50 фоиздан ошди. Бугунги кунда Қозоғистон аҳолисининг тахминан 51 фоизини аёллар ташкил этади. Йиғилишда раислик қилган Сенат спикери аёллар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш давлат ва жамият олдида турган асосий вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

– Давлат раҳбарининг фармонига кўра, 2030 йилгача мўлжалланган оила ва гендер сиёсати концепцияси ишлаб чиқилди. Ўтган йили Президент топшириғига кўра, маиший зўравонликка оид жавобгарлик кучайтирилди. Бунга Парламент депутатлари, Ҳукумат ва фуқаролик секторининг кенг қамровли ҳамда баҳамжиҳат ишлаши натижасида эришилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.