Қозоғистон Давлат раҳбари таъкидлагани каби, ўзаро алоқалар савдо кўрсаткичларига таъсир қилади. Шу кунларда товар айланмаси анча ортди, Қозоғистон муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор. Ўз навбатида, Айсен Николаев Саха Республикаси Қозоғистон компаниялари билан саноат маҳсулоти, минерал захиралар ва заргарлик маҳсулотлари савдосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Минтақа рақамли технологиялар, креатив саноат ва кинематография соҳасида ҳам биргаликда ишлашга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси.