Ҳукумат ноёб ва ноёб-ер металлари соҳаларини ривожлантиришни муҳокама қилди

Ҳукумат ноёб ва ноёб-ер металлари соҳаларини ривожлантиришни муҳокама қилди

Хомашё қазиб олишдан чуқур қайта ишланган маҳсулот ишлаб чиқаришгача. Ҳукумат йиғилишида Саноат ва қурилиш вазирлиги ҳамда «Байтерек» холдингига ноёб ва ноёб-ер металлари соҳаларини ривожлантириш мақсадида тўла циклга эга ишлаб чиқариш занжири мавжуд бўлган кластер модели яратиш топширилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов, шунингдек,  халқаро аккредитациядан ўтган лаборатория қуриш топшириғини берди. Соҳанинг ривожланиши мамлакатнинг дунё бозоридаги мавқеини мустаҳкамлайди, технология ва капитал жалб этиш, иқтисоднинг янги секторларида маҳсулот етказиб беришга киришиш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда ҳозир бериллий, скандий, тантал ва ниобий, висмут, сурьма, селена моддалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Литий конларини ишга тушириш бўйича лойиҳалар устида иш олиб бориляпти, графит концентратни тайёр маҳсулотгача бўлган даражада қайта ишлаш бўйича лойиҳа режалаштирилган. Ушбу ойда Алмати вилоятида3,3 миллион тонна қувватга эга вольфрам концентрати корхонаси фаолият бошлади.  Унга 350 миллион доллар инвестиция киритилди. Мамлакат молиявий ташкилотлари иштирокида бошқа ноёб-ер металларидан турли маҳсулотлар чиқариш мўлжалланмоқда. 

Абдумалик Сарманов таржимаси