Сенатда фан масалаларига оид қонун лойиҳасига қўшимчалар киритилди

Қозоғистонда олимлар ва экспертлар ягона базасини яратиш режалаштирилган. Илмий тадқиқотчилар учун давлат стипендиялари таъсис этилади.  Бугун Сенатда қабул қилинган фан тўғрисидаги қонун лойиҳасида шундай меъёрлар кўзда тутилган. Ундаги янгиликлар орасида тижоратлаштириш натижаларини қонунийлаштириш, илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш, Давлат илмий-техник экспертизаси ваколатларини кенгайтириш бор. Сенаторлар ҳужжатда кўзда тутилган янгиликлар мамлакат фанининг иқтисодиётдаги улушини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини оширишга замин яратади, деб ҳисоблайди. Қонун лойиҳасига 77 қўшимча киритилди ва у биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ахилбек Куришбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Статистика маълумотларига кўра, инновациявий маҳсулот ҳажми 2019 йилда Қозоғистонда ЯИМнинг 1, 6 фоизини ташкил қилган. Бунинг асосий сабаби – фан етарлича молиялаштирилмаслиги.  Мазкур қонун лойиҳасида Таълим ва фан вазирлиги ваколати кенгайтирилгани мени қувонтиради. Лекин, афсуски, фан соҳасида тизимли ўзгаришлар сезилмаяпти. Таълим ва фан вазири мамлакатда сифатли илмий салоҳиятни шакллантириш бўйича юқорида айтилган биринчи навбатдаги вазифаларга эътибор беришини сўрайман.