Яссавий номли университет ҳуқуқшунослик факультети ўқитувчилари Туркияда малака ошириши, амалиётдан ўтиши мумкин. Бундан ташқари, олий ўқув юрти бугун имзоланган меморандумга кўра, Қозоғистон
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академиясининг бошқа
шериклари билан ҳам ҳамкорлик қила олади. Томонлар Астанадаги Ҳуқуқшунослар халқаро конгресси майдончасида шартнома тузди. Тадбир академиянинг 10 йиллиги ва Қозоғистоннинг Туркий суд-ҳуқуқ таълим тармоғига раислигига бағишланди. Унда Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва
Қозоғистон экспертлари, ҳуқуқ таълими мактаблари, назорат органлари
раҳбарлари, шунингдек, дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. томонлар фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик, ТДТ давлатларида трансмиллий хатарларга қарши кураш бўйича бирга иш юритиш
масалаларини муҳокама қилишди. Бунда гап кибер- ва уюштирилган жиноятчилик, экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳақида боряпти.
Илёсжон Қодиров, Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси рўйхатга олиш офис маркази раҳбари:
- Ушбу конгресс мавзуси бугунги кунда жуда долзарб.
Қозоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси ва Ўзбекистон
Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўртасида тиғиз алоқалар
боғланган. Шу каби тадбирларда тез-тез фикр алмашамиз. Ўтган йили Ўзбекистонда, Тошкентда ҳам катта анжуман ўтказилди.
Мадина
Сариева, БМТ Гиёҳванд моддалар бўйича
бошқармаси офиси раҳбари:
- Бош прокуратура қошидаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари академияси бугун 10 йиллик юбилейини нишонлади. 10 йил давомида академия турли тармоқларнинг фаол иштирокчисига айланди. Бизда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари
прокуратура органлари ва суд тизими халқаро ҳуқуқий ҳамкорлиги тармоғи, активларни қайтариш тармоғи бор. Қозоғистон
уларда қатнашади ҳамда минтақа, минтақадан ташқарида бўлган давлатларнинг тегишли
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

