Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида кўҳна таомлар намойиш этилди

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида кўҳна таомлар намойиш этилди

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида туркий давлатнинг умумий ошхонасидаги таомлар тақдим этилди. Жумладан, Қозоғистон миллий емаклари ҳам. Бизнинг юртимиздан ташқари, тадбирда Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон миллий емаклари намойиш қилинди. Меҳмонлар қуртоба, палов, бешбармоқ, қимиз, Қорабоғ гатаси, гўшт маҳсулотлари, қаҳва ҳамда ширинликларнинг ҳар хил турлари билан танишди, егуликларни татиб кўриш ҳам мумкин. Шунингдек, туркий тилли давлатларнинг машҳур ошпазлари таом пишириш бўйича мастер-класслар ўтказди. Таъкидлаймиз, тадбир «Туркий оламда маданий туризм истиқболлари» халқаро илмий анжумани доирасида ташкил этилган. Томонлар қўшма туризм маҳсулотлари ва йўналишларини яратиш борасида фикр алмашди, шунингдек, мазкур соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.