Давлат раҳбари расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Бу ерда бир қатор тадбирлар режа қилинган, жумладан, Қосим-Жўмарт Тўқаев Федерал Канцлер Олаф Шольц ҳамда Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, у Марказий Осиё ва Германия давлат бошлиқлари учрашувида иштирок этишни режалаштирган. Бундан ташқари, ташриф дастурида Қозоғистон Президентининг Berlin Global Dialogue халқаро форумида чиқиш қилиши, ГФР ишбилармонлар ҳамжамияти билан қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.