641 нафар хорижлик кузатувчи рўйхатга олинди

641 нафар хорижлик кузатувчи рўйхатга олинди

Улардан 532 нафари 10 та халқаро ташкилотдан, 109 нафари 35 та хорижий давлатдан. Кузатувчиларни рўйхатга олиш жараёни якунланди. Марказий Сайлов Комиссияси вакиллари таъкидлашича, халқаро кузатувчилар мавжудлиги кампания очиқликда ўтишида ва давлатнинг халқаро мажбуриятларини бажаришида ёрдам беради. Шунингдек, Марказий Сайлов комиссияси маълум қилишича, сайловда қозоғистонликлар шахсий гувоҳномасининг мобиль иловалардаги электрон версиясини кўрсатиб ҳам овоз бериши мумкин.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:

- Сайлов комиссиялари аъзолари сайловчилар рўйхатига асосланиб, рақамли ҳужжат кўрсатилган тақдирда сайловчига бюллетень бериши шарт. Президент сайловларига тайёргарлик давомида участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳужжат ҳақиқийлигини текширишни ўрганган.

Қозоғистонликлар дунёнинг 53 давлатида овоз бериши мумкин

Хорижий муассасалар ва Ташқи Ишлар вазирлиги қошида сайлов участкалари ишини таъминлаш бўйича ишлар давом этяпти. 12 минг нафардан зиёд қозоғистонлик жаҳоннинг 53 давлатидаги 68 та сайлов участкасида овоз бериши кутилмоқда. Улар 20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан тонгги 7 да очилади ва соат 20 га қадар ишлайди. Хорижда овоз беришга ўз вақтида ва тўлақонли тайёрланиш учун республика фуқаролари ўзларига энг яқин сайлов участкасида олдиндан рўйхатдан ўтиши ва сайловчилар рўйхатига киритишлари учун зарур маълумотларни бериши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси