Қосим-Жўмарт Тўқаев турк бизнеси вакиллар билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев турк бизнеси вакиллар билан учрашди

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев турк бизнеси вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Давлат раҳбарига YDA (Юдиэй) Holding компаниялар гуруҳининг Қозоғистондаги инвестициявий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Шу жумладан, мазкур ташкилот Туркистонда, Астанада ва Петропавловскда кўп соҳали шифохоналар бунёд этиш билан шуғулланади. Яқин келажакда компания ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши, Астанада сэндвич-панеллар заводи қуришга киришиши режалаштирилган. Юдиэй Холдингнинг яна бир стратегик лойиҳаси — Ақтауда мультимодал транзит хаб тшкил этиш режаси. Шунингдек, Давлат раҳбари Ақтўбеда логистика хаби бунёд этаётган S Sistem Lojistik етакчилари билан ҳам учрашди. Компания ишлар режага кўра давом этаётганини маълум қилди. Марказ келаси йили ишга тушади. Қозоғистон Президенти логистика инфратузилмалари мажмуавий тарзда бунёд этилиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди, бу транзит муддаини қисқартиради, экспорт имкониятларини оширади. Турк бизнеси агросаноат мажмуасини ҳам эътибордан ташқарида қолдирмаяпти. Tiryaki Holding компанияси Астанада нўхот ва буғдойни чуқур қайта ишлаш заводи қуради. Давлат раҳбари тадбиркорларнинг таклифларини маъқуллади. Лойиҳа мамлакат қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга, замонавий технологиялар жорий этишга, мамлакат мутахассислари малакасини оширишга хизмат қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси