Сенат депутатлари
суд тизимини ислоҳ қилиш ва процессуал қонунчиликни
такомиллаштириш тўғрисида қонун лойиҳасини тасдиқлашди. Ҳужжат имзолаш учун Президентга юборилди. Жиноий-, фуқаролик-, маъмурий-процессуал
кодекслар, қатор бошқа қонунлар ўзгартирилади. Шу жумладан, маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатлари апелляциядан кейин кучга киради. Ишларни
Олий судда қайта кўриб чиқиш эса фақат истисно ҳолларда, Олий суд судяси ёки
Бош прокурор талабига кўра амалга
оширилади. Айни вақтда, кассация судида жиноий ва фуқаролик ишларни қайта кўриб
чиқиш бўйича янги муддатлар белгиланди. У 6 ойдагн ошмаслиги керак. Кассация учун мурожаат этиш шартлари соддалаштирилди. Сенаторлар таъкидлашича, барча ўзгаришлар қозоғистонлик суд томонидан муҳофаза
қилиниши ва очиқ, адолатли суд қарори учун мурожаат этишини кафолатларини
кучайтиришга қаратилган.
Нурлан Бекназаров, Конституциявий қонунчилик, суд тизими
ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
қўмитаси раиси:
- Мустақил кассация судлари тузиш,
барча турдаги суд ишларини
кассация судларига йўллаш ва
суд даъволарини қайта кўриб чиқиш учун ягона қоидалар жорий этилади. Кассация инстанциясига мурожаат
этишни осонлаштириш учун фуқаролар
томонидан жиноий ва фуқаролик ишларида суд
ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни сўраш кассация аризасига
айлантирилди.
Нурсерик Шарипов, Қозоғистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари суд коллегияси раиси:
- Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини қабул қиларкан, механизмларни такомиллаштирди. Биринчидан, барча кассация судлари мустақиллиги, кассацияга мурожаат этиш эркинлиги бор. Ягона қоидалар киритилади. Жиноий, фуқаролик, маъмурий ишларнинг барчаси ягона процессуал тартибда ҳал бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси