Қозоғистон Президенти АҚШга қилган амалий сафари давомида Mastercard вице-президенти Никола Виллани қабул қилди. Томонлар молиявий сектор ва IT соҳасида ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаев инновациявий тўлов технологиялари бўйича жаҳон миқёсида илғор ташкилотнинг Алмати шаҳрини МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа минтақавий хаби сифатида белгилаш қарорини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Mastercard Қозоғистонда ишлаб чиқилган GovTech-ечимларни хорижда илгари суриш билан шуғулланиш ниятида. Никола Вилла таъкидлашича, бу ишланмаларга қизиқиш катта. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Amazon вице-президенти билан республикада маълумотлар базаси яратиш масаласини муҳокама қилди. Учрашув давомида булутли технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Бағдат Мусин, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт,
инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Қозоғистон президенти ва корпорация вице-президенти Сьюзан Пойнтер миллий технологияларнинг IT-соҳаси ва рақамлаштириш ривожига таъсирини муҳокама қилди. Қозоғистон Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Amazon Web Services ўртасида Outpost булутли ечимни харид қилиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу эса Amazon Web Services технологиялари Egov майдончаси билан интеграция қилинади дегани.
Давлат раҳбари Rio Tinto ижрочи директори
Якоб
Штаусхольмни қабул қилди. Президентга Қўстанай ва Қарағанди
вилоятларида мис конлари разведкаси бўйича маълумот берилди. GE Healthcare компаниясининг
Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича президенти Роб Уолтон эса Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Клиник тасвирлар Марказий рақамли архивини
яратиш ғояси билан таништирди. Бундан ташқари, Америка компанияси республикада
ультратовушли ускуналар ишлаб чиқариш ҳамда «Астана» тиббиёт университети
базасида тиббий ходимлар малакасини ошириш академиясини ташкил этиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.