Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

2024 йилнинг биринчи ярмида Алматида асосий капиталга715 миллиард тенге сармоя киритилди. Бу кўрсаткич 15 фоизга ортди. Хусусий инвесторлар қайта ишлаш саноати, транспорт, IT-сектор, соғлиқни сақлаш соҳаларига инвестиция сарфлади. Алмати ҳокими бугун шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Ербўлат Дўсаев йил охиригача мегаполис иқтисодига 2 триллион тенге инвестиция киритилишини кўрсатиб ўтди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва Алмати иқтисодини хилма-хиллаштириш доирасида кичик ва ўрта бизнес улушини кенгайтириш ҳисобига даромадни оширишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси