Сайлов кунида хориждаги қооғистонликлар ҳам овоз бериши мумкин. 20 ноябрь куни 53 давлатда 68 сайлов участкаси очилади. Турли сабаблар билан мамлакат ташқарисида бўлганлар имкониятдан фойдалана олади. Республика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, фуқаролар Қозоғистоннинг сайлов участкаси ташкил қилинган дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига бориши зарур. Хорижий идораларда сайлов 20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 7 дан кечки соат 20 гача давом этади. Ташқи ишлар вазирлиги ўз вақтида сайловчилар рўйхатларини ташкил қилиш учун энг яқин сайлов участкасига тегишли маълумотларни имкони борича эртароқ етказиб беришни сўрайди.
Асан Мажитов, 286-сайлов участкаси сайлов комиссияси раиси ўринбосари:
- Туркия Республикасидаги Анқара, Истамбул ва Анталья шаҳарларида 3 та сайлов участкаси очилади. Улар тонгги 7.00 дан кечки 20.00 гача ишлайди. Қозоғистон фуқароларидан илтимос қиламиз: ўзингизга қулай сайлов участкасига бориб, сайловчилар рўйхатига киритишлари учун мурожаат этинг.
Абдумалик Сарманов таржимаси