Президент Арманистон Миллий мажлиси раисини қабул қилди

Президент Арманистон Миллий мажлиси раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Арманистон Миллий мажлиси раисини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, Парламент Спикери Ален Симонян ташрифи иккитарафлама, хусусан, қонунчилик органлари орасида ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Арманистон Қозоғистон учун Жанубий Кавказ минтақасидаги ишончли шерик ҳисобланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтганидек, Қозоғистон-Арманистон муносабатлари мунтазам равнақ топиб бормоқда. Доимий сиёсий мулоқот, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар кенгайгани шунга хизмат қилади. Ўз навбатида, Арманистон  Парламенти Спикери ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун амалий чоралар қабул қилиш заруратини уқтириб ўтди. Шу билан бирга, юқори мартабали меҳмон Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчликка эришишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси