Қозоғистонда давлат бюджетидан спорт легионерларига маблағ ажратиш тақиқланди. Маблағ фақат маҳаллий атлетларга кўмак кўрсатиш ва устувор спорт
турларини ривожлантиришга сарфланади. Ушбу соҳадаги сиёсат спортчиларнинг Олимпиада, Паралимпиада, Сурдлимпиада, Осиё ва Пара Осиё ўйинларида
ютуқларга эришишига қаратилади. Сенат Спорт ва
жисмоний тарбияни ривожлантириш тўғрисидаги қонунга
ўзгаришлар киритди. Унда 11 та ўзгариш кўздла тутилган. Шу жумладан, Спорт тиббиёти ва реабилитация миллий ташкилоти алоҳида бандда
кўрсатиб ўтилган. Бу унинг атлетларни тайёрлаш ва қайта тикланишига ёрдам
беришдаги фаолиятини кучайтиради. Республика, минтақа спорт
федерацияларига миллий мақом берилади.
Бу эса уларнинг соҳани ривожлантиришдаги
ҳиссасини оширади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати
раиси:
- Бугун
кўриб чиқилган қонун спорт соҳасини бошқаришни такомиллаштириш механизмларини
ўз ичига олади. Унга спортни
ривожлантиришга қаратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга доир
бандлар киритилган. Маъқулланган қонун соғлом турмуш
тарзи оммалашишига, кўплаб фуқароларнинг,
айниқса, болаларнинг оммавий спорт билан
шуғуллана бошлашига, юксак спорт ютуқларига
эришишга хизмат қилади, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

