Парижда биринчи
марта кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди. Ушбу анъанавий ўзбек спорти туркий
халқларнинг энг қадимий яккакурашларидан бири ҳисобланади. Беллашувларда турли
давлатлар вакиллар қатнашди. 25 давлатдан 100 тадан зиёд спортчи майдонга чиқди.
Улар тўртта вазн тоифада куч синашди.Ўзбекистон Президенти соврини учун ташкил
этилган турнир мукофот жамғармаси 30минг еврони ташкил қилди.
Йил сайин турниржўғрофияси
ва қатнашчилари сони ортиб боряпти. Ўзбек кураши эса спортсифатидадунё бўйлаб
тан олиняпти.
Филипп Ожье, Довиль
шаҳри ҳокими:
- Ўзим учун анъанавий
ўзбек курашини кашф қилганимдан жуда мамнунман. Довилда бошланган Ўзбекистон
Президенти соврини учун ўтказилган кураш турнири мамлакат билан ҳам танишиш
иштиёқини кучайтирди. Нуфузли анжуман
спорт воқеаси бўлибгина қолмай, биз маданият, туризм, энди эса спорт соҳасида
кенгайтиришни ният қилган йўналишларда алоқалар ўрнатишга ҳам хизмат қиляпти. Бундай
тадбирлар ҳамкорликнинг янги қирраларини кашф этишда ёрдам беради.
Оливер Гризард,
UBAF банки халқаро савдо ва банк операциялари директори:
- Мен, шу жумладан,
жамоангизнинг Париж Олимпиадасидаги ютуқларини ҳисобга олган
ҳолдаЎзбекистонниюксак спорт туқлари мамлакати сифатидатанийман. Миилий спорт - курашнинг
ривожланиши, Парижда Осиё, Европа ва Африканинг турли давлатлари спортчилари
иштирокида нуфузли турнир ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги ижобий
имижини мустаҳкамлайди.
Аёллар ўртасида 70
килограммгача бўлган тоифада МухлисахонҚадирберганова «бронза»олди, эркаклардан
90 килограммгача ва энг юқори вазн тоифаларида АлихонНодиров ва ШералиЖўраев
ғолиб бўлди, Ўзбекистон Президенти мукофотини олди. Уларни ватанда тантанали
кутиб олишди.
Шерали Жўраев,
турнир ғолиби:
- Финалда франциялик
рақибимнинг устидан ғолиб бўлдим. Муҳтарам президентимизнинг кураш спортига
бўлган эътибори ётибди. Бизга ҳам осон бўлмаяпти бу мусобақада қатнашиш.
Давлатлар сони камроқ эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

