Сенат сайловлари яқин

Сенат сайловлари яқин

Сайлов комиссияси берган маълумотларга кўра, бюллетенга мамлакатнинг турли минтақаларидан 55 нафар номзод киритилган. Жами бўлиб, бутун республикада 130 дан ортиқ номзод ҳужжат топширган. Сенаторликка номзодларни илгари суриш ноябрь охирида бошланган ва 16 кун давом этади. Республика бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган 3 минг 168 нафар маслихат депутатининг салмоқли қисми Туркистон ва Қўстанайдан, энг кам сонли депутатлар Астана, Чимкент ва Алматида. 14 январь куни 20 сенатор сайланади.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:

- Алмати шаҳридан тўртта номзод, олтита минтақа, жумладан, Алмати, Жамбил, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон ва Жетису вилоятларидан иккитадан, бошқа минтақалар ва Чимкентдан, Астанадан учтадан номзод кўрсатилган.

50 фоиздан кўп овоз олган номзод сайланган ҳисобланади. Эслатамиз, парламент юқори палатасининг депутати этиб олий маълумотли, 30 ёшдан катта ва камида 5 йиллик иш стажига эга, тегишли вилоят, республика аҳамиятига эга шаҳар ёки пойтахтда камида уч йилдан буён яшаётган шахс сайланиши мумкин. Сенаторлар олти йилга сайланади, қонунчиликка кўра, ҳар уч йилда уларнинг ярми қайта сайланиши кўзда тутилган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси