Қозоғистон ТДТ савдо-саноат палаталари ҳамжамиятига раислик қилади

Қозоғистон ТДТ савдо-саноат палаталари ҳамжамиятига раислик қилади

Қозоғистон жорий йилда туркий давлатлар савдо-саноат палаталари ҳамжамиятига раислик қилади. Ташкилотнинг Астанада бўлиб ўтган ІІІ умумий йиғилишида шундай тўхтамга келинди. Ташкилот 2019 йилда ташкил топган, унинг сафлари тобора кенгайиб боряпти. Унга ҳозир мамлакатимиз, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Туркманистон аъзо. Пойтахтда ўтказилган йиғилишда Венгриянинг расмий аъзоликка қабул қилингани билдирилди. Туркий давлатлар иқтисодий маконида 180 миллион нафардан зиёд одам яшайди, унда йирик ишлаб чиқриш ва захиралар салоҳияти мавжуд. Асосий мақсад: ўзаро савдони кенгайтириш., саноат кооперацияси ва умумий лойиҳаларни ривожлантириш. Шунингдек, халқаро йўлаклар ва йўналишларни такомиллаштириш. Бу борада Туркий инвестициявий жамғарма воситаларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.


Вугар Зейналов, Озарбайжон табиркорлар ташкилотлари конфедерацияси вице-президенти:


- Жамғарма фаолиятини бошлади. У бизнинг раислик давримиздаги йирик қадамлардан бири бўлди. Туркий давлатлар жамғармасига биз Каспий денгизи орқали амалга оширилаётган савдони кенгайтириш бўйича лойиҳа тақдим этдик. Бунга жорий йилда киришилади.  Бу нарса туркий давлатларнинг бирлигини таъминлаш учун жуда муҳим. Бугунги кунда Каспий денгизи орқали кўп миқдорда савдо қилиш имконияти бор.


Қозоғистон  туркий давлатлар билан муносабатларни ташқи сиёсатдаги муҳим йўналишлар қаторида кўради. Ўтган йилнинг январь-октябрь ойлари давомида туркий мамлакатлар билан умумий савдо 11 миллиард долларга етди, 10 фоиз ўсишга эришилди. Бунда дон экспорти улуши салмоқли. Қозоғистон юборган маҳсулоти ҳажми 17 фоизга кўпайди ва 8 миллиард долларга яқинлашди. Бу эса мамлакатимизнинг имкониятлари ортганини кўрсатади. Қозоғистоннинг логистикани такомиллаштириш тжрибаси ташкилот аъзолари ишида қулайлик туғдириши кутиляпти.


Райимбек Баталов, Қозоғистон Республикаси  «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси:


- Транспорт ва логистика масалаларида маҳсулот ўтиши қийин бўлган тор нуқталарни кенгайтириш учун инвестиция зарур. Бунда денгиз портлари қуввати камлиги, темирйўл имкониятлари, зарур ташиш воситалари етишмаслиги каби муаммолар мавжуд. Биринчи навбатда мана шу ишларни йўлга қўямиз. Давлатлараро ҳужжатлар айланмасида муаммо бор. Бу соҳа рақамлаштирилиши борасида ташаббус кўтардик. Қозоғистон  ушбу масалада яхши намуна бўла олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси