Қозоғистон Президенти Мажилис Раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Мажилис Раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Мажилис Раиси Ерлан Қўшановни қабул қилди. Учрашув давомида Қосим-Жўмарт Тўқаевга Конституциявий ислоҳотларнинг қонунийлигини таъминлаш палатаси фаолияти тўғрисида ахборот берилди. Мажилис Спикери маълум қилганидек, Парламент томонидан еттита  конституциявий қонун ўз муддатида ва сифатли қабул қилинди, улар янги  Конституция меъёрлари амалга татбиқ этилишини таъминлайди. Жумладан, Президент, Қурултой, Қозоғистон Халқ Кенгаши, пойтахт мақоми, Алатау шаҳрининг махсус ҳуқуқий тартиби ва бошқалар тўғрисида. Бу лойиҳалар устидаги иш очиқ тарзда, жамоатчилик ва экспертлик доираларини жалб қилиш орқали амалга оширилган. Умуман, сессия бошидан бери Мажилис томонидан 89 та қонун қабул қилиниб, Сенатга йўлланган, улар орасида Қурилиш, Рақамли кодекслар, сунъий идрок, банклар ва банк фаолияти  тўғрисидаги қонунлар мавжуд. Яна 80 та қонун лойиҳасини депутатлар кўриб чиқмоқда. Ерлан Қўшанов айтишича, сессия якунига қадар парламентарийда Ҳукумат ва Олий аудиторлик палатасининг ўтган йилда бюджет ижросига оид ҳисоботлари тингланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси