В. Штанмайер ва А. Смаилов Ақтауда вақт капсуласи ўрнатди

В. Штанмайер ва А. Смаилов Ақтауда вақт капсуласи ўрнатди

Франк-Вальтер Штайнмайер ва Алихан Смаилов унга янги олий таълим даргоҳи битирувчиларига аталган мурожатини киритишди. Битирув кечаси  2029 йилда юз бериши кутиляпти. Ҳозирча таълим даргоҳи Есенов номли Каспий технологиялар ва  инжиниринг университети базасида ишлаб туради. Бакалавриатнинг дастлабки талабалари кузгача саралаб олинади. Таълим дастури биринчи йили икки дастур асосида амалга оширилади, кейинчалик у 8 тагача кенгаяди. Шунингдек, 6 та магистратура дастурини киритиш режалаштирилган. Талабалар саноатни автоматлаштириш ва робототехника, сув захиралари ва чиқиндиларини бошқариш, ТЭМ ишланмалари, технологик инжиниринг, буюмлар интернети, маълумотлар сунъий интеллектни ўрганади. Мажмуавий режага кўра, уч йил Есенов номли университетда ўқиш кўзда тутилган. Сўнгра талабалар бир ярим йил Германиядаги ҳамкор университетда таълим олади. Франк-Вальтер Штайнмайер таъкидлашича, юқори малакали муҳандислар тайёрлаш Қозоғистон учун ҳам, немис компаниялари учун ҳам фойдали. Алихан Смаилов институт талабига эга кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, «яшил» водород бўйича илғор илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда янги технологиялар яратиш билан шуғулланишини тилга олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси