Қозоғистонда президент сайлови ўтяпти

Қозоғистонда президент сайлови ўтяпти

Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови ўтяпти. Бугун мамлакатда 10 мингдан зиёд сайлов участкаси ишлаб турибди. Салкам 12 миллион қозоғистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга. Хориждаги ватандошларимиз учун 53 давлатда 68 участка очилди. Уларда 12 минг киши овоз бериши кутиляпти. Биринчилардан бўлиб Япония ва Корея Республикасидаги ватандошларимиз сайлов участкаларига келди. Сўнгра Омск, Бишкек, Деҳли, Тошкент, Ашхобод, Исламобод, Душанбеда овоз бериш жараёни бошланди. Эслатамиз, давлат раҳбари лавозими учун олти номзод курашаяпти. Улар: Профессионал ижтимоий ходимлар миллий альянсидан Қарақат Абден, Умуммиллий социал-демократик партиядан Нурлан Ауесбаев, «Аул» халқ-демократик ватанпарварлик партиясидан Жигули Дайрабаев, «Аманат» касаба уюшмалари республика бирлашмасидан Мейрам Қажикен, Ижтимоий-сиёсий кучлар халқ коалициясидан Қосим-Жўмарт Тўқаев, «Қазақ аналары – дәстүрге жол» республика жамоат бирлашмасидан Салтанат Турсинбекова

Абдумалик Сарманов таржимаси