Сенат рақамлаштириш ва инвестициявий иқлимга доир қонунни маъқуллади

Сенат рақамлаштириш ва инвестициявий иқлимга доир қонунни маъқуллади

Қозоғистонда янги йўлдош алоқа ишга тушади. Сенаторлар алоқа, рақамлаштириш ва инвестициявий иқлимни яхшилашга қаратилган қонунни маъқуллади. Ҳужжат доирасида операторлар инфратузилмаларга тенг шартлар асосида уланиш имкониятига эга бўлади. Депутатлар таъкидлашича, бу қадам рақобатни кучайтириш имконини беради, натижада хизмат сифати ва ҳудуди кенгаяди. Шу билан бирга, рақамлаштириш соҳасини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги ва саноат объектларига кўрсатиладиган алоқа хизматлари субсидияланади. Йўлдош алоқа орқали интернетга уланиш мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Корхоналар ва стартапларнинг глобал бозорга чиқишини осонлаштиради, инновациялар сони ортишига олиб келади.

 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Бу қонун алоқа бозорини ривожлантириш, ахборот соҳасини рақамлаштириш ҳамда унга инвестициялар жалб этиш масалаларини ўз ичига олади. Ўзгаришлар космик мониторинг соҳаси хизматларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, товламачилик белгилари мавжуд бўлган транзакцияларнинг олдини олишга қаратилган бир қанча меъёрлар киритилган. Умид қиламизки, мазкур қонун аҳолига сифатли ва ҳамёндоп алоқа хизматининг кўрсатилишига, Қозоғистоннинг рақамли салоҳияти ортишига ўз ҳиссасини қўшади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.