7 май – Қозоғистонда Ватан ҳимоячиси куни

7 май – Қозоғистонда Ватан ҳимоячиси куни

7 майда Қозоғистон давлат байрами - Ватан ҳимоячиси кунини нишонлайди. Республика бўйлаб ҳарбийлар, фахрийлар, мамлакат мудофаа қувватини мустаҳкамлашда иштирок этаётганлар, мустақиллик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаётганлар шарафланади. Қозоғистон армияси тузилганига 34 йил бўлди. Эслатамиз, 1992 йил 7 май куни Миллий қуролли кучларни шакллантириш тўғрисида Фармон имзоланганди. 2012 йилда бу кун давлат байрами мақомини олди. Қозоғистон армияси таркибида қуруқлик қисмлари, ҳаво мудофааси ва ҳарбий-денгиз кучлари мавжуд. Десантчи-штурмчи қўшинлар ҳам бор. Ўтган асрнинг 90-йилларидан буён мамлакат Ливан, Ғўлон тепаликлари, Тожикистон, Ироқ, давлатлари, Африка қитъасида БМТнинг халқаро тинчлик ўрнатиш миссияларида қатнашиб келяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси