Алмати вилоятида қутқарувчилар учун инновациявий уйлар ўрнатилди. Улардан биттаси Улкен дарасидаги
Қумбельсу гидропости яқинида, иккинчиси эса Батан маконидаги Тургенда. Улар денгиз сатҳидан
2 минг метр баландликда, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда ишлаётган
ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилашга хизмат қилади. Қутқарувчилар тоғларда
тошқин ва селлар фаоллашган даврда вазиятни назорат қилади. Капсулали уй
мустақил иситиш тизими, ёритгичлар билан жиҳозланган, табиий шароитга
мослаштирилган.
Шинғис Аринов, Қозоғистон
Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:
- Биз ижтимоий масъулиятини тушунадиган тадбиркорлардан
иккита капсулали уй
олдик. Авваллари биз қиш
мавсумида бу дараларга келишни тақиқлардик. Кўплаб дам олувчилар бундан шикоят
қиларди. Туристлар шу йўллар орқали ўтиш имкони йўқлигидан норози бўларди. Энди
навбатчилик кучайтирилади, кузатишни ташкил қиламиз, сел хавфи мавжуд
ҳудудларда мунтазам ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

