Бауиржан Мўмишули ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Президент администрацияси раҳбари Айбек Дадебаев Бауиржан Мўмишули ҳайкали пойига гул қўйди. Тадбирда нафақат қозоқ халқининг буюк фарзанди хотираси ёд олинди, балки уруш майдонларида ҳалок бўлган барча қозоғистонлик жангчилар эсланди. Таъкидлаймиз, Бауиржан Мўмишули генерал-майор Панфилов бошчилигидаги 316-ўқчи дивизия таркибида жанг қилган. Кейинроқ ўзи ҳам полкни, дивизияни бошқарган. Унга кўплаб мукофотлар берилган, 1990 йилда ўлимидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.