Қозоғистоннинг «Миллий ахборот технологиялари», Евроосиё
Тараққиёт банкининг рақамли ташаббуслар жамғармаси ҳамда БМТ халқро электрон
алоқа иттифоқи стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузди. Томонлар Марказий
Осиё ва Кавказда электрон ҳукуматни ривожлантириш учун GovStack интеграцияланган
майдончасини яратади. Ундан мақсад – минтақа мамлакатларида давлат бошқаруви
самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, фуқароларнинг замонавий рақамли
порталлар орқали давлат хизматлари олиши имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Лойиҳа
муваффақиятли рақамли трансформацияга эришиши учун ижтимоий идоралар ва
ҳукуматнинг захираларига уланиш имкониятини яратади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.