Глобал иқтисод учун янги ривожланиш йўналишлари зарур. Айниқса, дунёда шу вақтгача кузатилмаган геосиёсий беқарорлик ва ноаниқликлар, иқтисодий
силкинилар юз бераётганида буни яққол кўриш мумкин. Қосим-Жўмарт Тўқаев 23-Боао Осиё форумидаги нутқида
Осиё жаҳондаги энг барқарор минтақа бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди. Жорий
йилда у жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 60фоизини бериши кутиляпти. Осиё,
шу жумладан, Хитой иқтисодиёти билан фаол ҳамкорлик қилаётган Қозоғистон ривожланиш учун янги туртки олади. Шу
кунларда минтақадаги Хитойнинг инвестицияси ва ташқи савдо айланмасининг ярми республика
улушига тўғри келади. Ўтган йили маҳсулот алмашиш рекорд кўрсаткичга – 41 миллиард долларга етди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
- Ўтган йили мамлакат иқтисодий ўсиши 5,1 фоизга етди,
бу эса жаҳон иқтисодиёти ўсишининг прогноз қилинган кўрсаткичидан икки марта
юқори. Ўрта муддатли истиқболда биз йилига камида 6 фоизлик ўсишга эришиш ва 2029
йилгача иқтисодимизни икки марта ошириш ниятидамиз. Бу мақсадга эришиш учун мен
янги иқтисодий ривожланиш курсини таклиф этдим. Очиқ эшиклар сиёсати, Қозоғистондаги
улкан захиралар ва либерал ислоҳотлар кўплаб хорижий, шу жумладан, Хитой компанияларини
жалб этяпти.
Замонавий глобал чорловларга фақат биргаликда қарши
туриш мумкин, деб ҳисоблайди Қозоғистон етакчиси. Жаҳон янги савдо ва молия
тизимларига муҳтож. Қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни фаоллаштириш зарур. Қўшма агромарказлар,
инновациялар трансферти – буларнинг ҳаммаси озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашга хизмат қилади. Қозоғистон Марказий Осиёдаги етакчи дон етиштирувчи сифатида ўз саоҳиятидан глобал
даражада фойдаланишга тайёр. Товарларни Осиё транспорт йўлаклари, шу
жумладан, Транскаспий йўналишидан олиб чиқиш мумкин.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Транкаспийский халқаро транспорт йўналиши, ёки «Ўрта йўлак»Осиё ва Европа ўртасида етказиб бериш занжирининг хавфсизлигини
энг самарали тарзда таъминлайди. Ўтган йили бу йўлак орқали юк ташиш ҳажми икки марта
ортди ва 3 миллион тоннага етди. Яқин келажакда бу кўрсаткичнинг 10
миллион тоннага етишини
кутяпмиз.
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев технологиялар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини
таъкидлади.
Қозоғистон Президенти Осиёнинг етакчи Ай-Ти
гигантларини ҳамкорликка чақирди. Зеро, мамлакатда
ноёб-ер металлари конлари бор, улар турли технологик ечимларни рўёбга чиқаришда асосий компонент
ҳисобланади. Бу йўналишда ҳамкорлик юритиш катта истиқболларга эга.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.