Сўнгги ҳафталарда
Сенат депутатлари 600тадан зиёд учрашув ўтказди, минтақа аҳолисига янги Асосий
қонун бандларини тушунтирди. Ушбу Конституция лойиҳаси глобал чорловларга жавоб
беради, давлат барқарорлигини мустаҳкамлайди, сиёсий институтларнинг тизимли
шаклда қайта қурилишини таъминлайди. Парламент юқори палатаси раиси Маулен
Ашимбаев таъкидлашича, ислоҳот замонавий, фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
ҳамда жамият билан мулоқотга йўналтирилган самарали сиёсий модель яратади. У
мамлакатнинг олий қадрияти - инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини
эътибор марказида тутади.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Ислоҳотларнинг
асосий устуворлиги — инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият,
деб кўрсатилган. Шу тариқа, янги Асосий қонун ҳокимият тизимини ва фуқаролар
манфаатларини ҳимоя қилиш воситаларини трансформация қилади. Сенаторлар
жамоатчилик, экспертлар, фуқаровий жамият ва ёшлар акиллари билан бирга тиғиз
ҳамкорликда янги Конституция бўйича референдумни қўллаб-қувватлади. Ушбу
тарихий лаҳзаларда халқ ҳамжиҳатлиги ва бирлиги муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

