Сенат раиси Президент ислоҳотлари атрофида жипслашишга чақирди

Сенат раиси Президент ислоҳотлари атрофида жипслашишга чақирди

1 июлдан Қозоғистонда янги Конституция кучга киради. Унинг асосий мақсади — давлатчиликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини оширишдан иборат.  Кенг кўламли ўзгаришлар муваффақияти учун Парламент Сенати Раиси Маулен Ашимбаев қозоғистонликларни бирдамлик ва адолатли Қозоғистон бунёд этиш йўлида Давлат раҳбари атрофида жипслашишга чақирди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:


- Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев сўнгги йилларда кенг кўламли ўзгаришларни амлага оширди. Янги Конституциянинг қабул қилиниши Қозоғистон тараққиётининг янги сифат даражасига эришилаётганини кўрсатади. Бу стратегик йўналишнинг бош мақсади – мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатчиликни муҳофаза қилиш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш. Конституциявий тамойилларни рўёбга чиқариш учун ислоҳотларни тизимли тарзда давмо эттириш даркор. Шу билан бирга, муваффақиятга эришиш учун асосий фактор — ижтимоий бирлик ва жипслик ҳисобланади. Мамлакат тақдирини ҳал қилаётган ушбу даврда барча қозоғистонлимкларнинг Адолатли Қозоғистон барпо этишга қаратилган Давлат раҳбари сиёсий йўналиши атрофида бирлашиши жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.