Қондошларга эндиликда қозоқ эканлигини аниқлаш учун
молекуляр-генетик тест жорий этилади. Ушбу текширув тести номзод миллатини
тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлмаган тақдирда қўлланади. Тегишли мақомга эга
бўлиш учун оффлайн ёки онлайн-форматда суҳбат ўтказилади. Унда номзодлар қозоқ
тили, анъана ва урф-одатларини билишини тасдиқлаши керак. Мамлакат Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан махсус қоидалар ишлаб
чиқилди. Уларга мувофиқ, ҳокимликлар қошидаги махсус комиссиялар шахснинг этник
қозоқ эканлигини аниқлайди. Комиссия
таркибига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳоли
миграцияси, таълим, миллий хавфсизлик ва ички ишлар органлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари вакиллари, шунингдек,
давлат тили ва тарих фанлари бўйича мутахассислар киради. Тегишли лойиҳа
оммавий муҳокамага қўйилган. Таъкидлаймиз, йил аввалидан буён мамлакатимизда 6
мингга яқин этник қозоқлар қондош мақомини олган. Уларнинг ярми Хитойдан келган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.