Қозоғистонда
Starlink компанияси хизматидан фойдаланила бошлади. Қуйи орбитадаишловчи сунъий
ер йўлдошлари мамлакатнинг энг олис ҳудудларида ҳам юқори тезликда ва барқарор
интернетга уланиш имконини беради. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра,
боғланиш тезлиги ўртача секундига 100 мегабит, лекин об-ҳаво шароитига боғлиқ
равишда бу кўрсаткич ўзгариши мумкин. Мамлакатда Starlink тизими 2024 йил
февралидан синала бошланганди. Ускуналар Ақмўла ва Туркистон вилояти қишлоқ
мактабларига берилди. Эслатамиз, Қозоғистон Starlink расман ишлай бошлаган
Марказий Осиёдаги дастлабки давлат сифатида қайд этилди.
Дўсжан Мусалиев,
Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири
ўринбосари:
– Вазирлик
Қозоғистон аҳолисини юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминлаши зарур.
Лекин кабель етказиб бориш қийин, ҳаддан ташқари қиммат ва ҳатто имконсиз
бўлган ҳудудлар мавжуд. Starlink компанияси хизмати шундай жойларда
асқотади.

