Маҳсулотларни Туркий давлатлардан ўтказиш тартиби соддалашади

Яқин келажакда маҳаллий маҳсулотларни туркий давлатлар чегарасидан енгиллашган тартибда олиб ўтиш мумкин бўлади. Бугун Мажилис Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида тузилган тегишли ҳукуматлараро келишувни ратификация қилди. Унинг доирасида соддалаштирилган божхона йўлагини барпо этиш кўзда тутилган. Бу божхона назорати самарадорлигини ошириш ва унинг муддатларини қисқартириш имконини беради. Савдо операторлари ТДТ мамлакатлари ҳудудлари орасида кўчиб юрадиган маҳсулот ва транспорт ҳақидаги маълумотни узатади. Яна кўнгилли равишда. Бунинг учун эса бир қатор имтиёзлар берилади. Қонун лойиҳаси билан таништириш чоғида Молия вазирлиги раҳбари Мади Тақиев депутатларга шулар ҳақида маълум қилди. Имтиёзлар орасида  божхона расмийлаштирувининг устувор тартиби, назорат-ўтказув пунктларида текширувдан фойдаланмаслик, шунингдек, алоҳида ҳаракатланиш учун алоҳида йўлаклар бўлиши кабилар бор. Дарвоқе, келишув кучга кирганидан кейин давлатлар ярим йил ичида лойиҳани пилот тартибида амалга оширади.

Мади Тақиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:

- Ушбу шартнома орқали барча божхона жараёнларини бирлаштирамиз, келишув асосида маълумот алмашинуви йўлга қўйилади, яъни бу бизга ҳамкорлардан эрта босқичда маълумот олиш ва яшил йўлакдан юкларни текширувсиз олиб ўтиш имконини беради. Икки тарафлама келишувда уларга ўзгартириш киритиш шарт бўлмайди, мазкур шартнома билан ҳаммаси тартибга солинади, ахборот тизимига келадиган бўлсак, бизда умумий интеграция бўлмайди, умумий ахборот тизими ҳам, фақат божхона текшируви учун зарур бўладиган маълумотларни алмашинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.