Қозоғистон яна бир
марта Исроилнинг Қатар ҳудудида ўтказган ҳарбий ҳаракатлари хусусида ўз фикрини
билдирди. Дохада бўлиб ўтган фавқулодда Араб-Ислом саммитида Президент
топшириғига кўра қатнашган Мажилис раиси Ерлан Қўшанов баёнот берди. Йиғилишда
у ҳар қандай халқаро зиддият БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқ асосида ҳал
қилиниши лозимлигини таъкидлади. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳар доим Ғазодаги
ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш ва аҳолига инсонийлик ёрдами кўрсатишга
чақириб келяпти. Бу иш Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти билан бирга давом
этади.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
– Қозоғистон
Исроилнинг Қатар давлати ҳудудида амалга оширган ҳарбий ҳаракатларини қатъий
қоралайди. Президентимиз Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ушбу мавқедан туриб
биринчи бўлиб фикр билдирди ва Қатарни қўллаб-қувватлади. Қандай мақсад кўзда
тутилган бўлса ҳам, бундай ҳужумларга йўл қўйилмаслиги керак. У Қатар давлати
суверен ҳуқуқларини топтайди, халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид. Шундай ҳужум
биттагина давлат эмас, халқаро ҳуқуқ асосларига риоя этаётган барча давлатлар
осойишталиги ва суверенитетига хавф солади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

