Сенат раиси Павлодар вилоятида АЭС қурилишини муҳокама қилди

Сенат раиси Павлодар вилоятида АЭС қурилишини муҳокама қилди

АЭС қурилиши бўйича халқ штаби аъзолари - депутатлар, мутахассислар ва жамоат арбоблари Сенат раиси раҳбарлигида Павлодар вилоятида энергетиклар, металлурглар, эксперт ҳамжамияти ва фаол ёшлар билан учрашди. Тадбирда энергетиканинг долзарб масалалари ва келгуси республика референдуми билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, ишлаб чиқаришга инновацияларни жорий этиш мамлакатда углерод чиқиндилари камайишига олиб келади. Айни вақтда, республикада кам миқдорда карбонат газлари чиқарувчи янги электр ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали энергия тақчиллигини бартараф этиш долзарблигича қолмоқда. Учрашув қатнашчиларининг фикрича, тез кунларда ўтказиладиган умуммиллий референдум Қозоғистонни ривожлантириш учун жуда муҳим, унинг мақсад ва вазифаларини тўғри тушунтириш эса алоҳида аҳамиятга эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси