Қозоғистон ва Россия парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Россия парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Россия 2025-2027 йилларга мўлжалланган парламентлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича Амалий тадбирлар режасини имзолади. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати девони ва Россия Федерацияси федерал кенгаши девони ҳамкорлик шартномаси тузди. Маулен Ашимбаев ва Валентина Матвиенко парламентлараро алоқаларни ривожланиш борасида ўз фикрларини билдиришди. Икки давлат депутатларининг савдо-иқтисодий ва инвестиция, саноат кооперацияси, туризм, рақамлаштириш соҳаларида ўзаро алоқалари учун зарур вазифалар кўрсатиб ўтилди. Минтақалараро алоқаларни кенгайтириш қўшма фаолиятнинг муҳим йўналишлари қаторида кўрсатилди. Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам эътибор қаратилди. Шу жумладан, халқаро муносабатларда асосий ўрин тутувчи таълимий ва илмий контактларни ривожлантириш ҳақида сўз юритилди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Россия Қозоғистоннинг асосий сиёсий ва иқтисодий ҳамкори. Мамлакатимиз Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев кўп марта таъкидлагани каби, «Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам ва бузилмас дўстлик намунаси бўла олади». Барча соҳаларда муносабатларимизнинг мунтазам ва фаол ривожланаётгани ҳам бунга далил бўла олади. Қозоғистонга ташрифингиз икки томонлама алоқаларнинг мантиқий давоми бўлиб, парламентлараро алоқалардаги юксак динамикани сақлаб қолишга имкон беришига ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси