Юртимизда махсус кокс ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди. Янги корхона фаолиятига «Қозоғистон улуши 2.0» халқаро форуми доирасида расмий шаклда старт берилди. Корхона қуввати йилига 400 минг тонна маҳсулот тайёрлашга етади. Лойиҳа импорт ўрнини босиши, маҳаллий улушни кўпайтириши кўзда тутилган. Форумдан кўзланган мақсад ҳам шу. Пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда тоғ-кон металлургияси соҳасида маҳаллий миқдорни ошириш масаласи ҳам кўрилди. Бунинг бирдан-бир йўли юртимиздаги ер қаъридан фойдаланувчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар орасида узоқ муддатли офтейк-келишувлар тузилишидир. Форумда тарафлар ўзаро маҳсулот етказиш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тегишли жами қиймати 60 миллиард тенгега яқин бир қатор меморандумларни имзолади. Айтиш керак, Президентимиз уч йилда офтейк-келишувлар улушини 10 фоизга, мамлакатни таъминлаш ҳолатини 60 фоизга етказишни топширган.
Алихон Смаилов,
Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Ҳукумат томонидан
республиканинг барча минтақаларида ўрта бизнес билан учрашувлар ўтказилди, бу
тадбирлар давомида маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича реал истиқболга эга саноат сектори
таништирилди. Бунинг учун сармоявий қонунчиликда қўллаб-қувватлаш чоралари
кўзда тутилган. Шу боис, бизнес вакилларини корхоналарни маҳаллийлаштиришда
фаол иштирок этишга чақирамиз. Йирик корхоналар маҳаллий улушни ривожлантириш
бўйича ўз дастурини қабул қилиши лозим бўлади.
Нағима Тухманова,
«Атамекен» МТП ишлаб чиқариш саноати қўмитаси раиси:
- Импорт ўрнини босишга, ер қаъридан
фойдаланувчилар харид қиладиган нарсаларга эътибор қаратилиши керак. Мен айтиб
ўтганимдек, бу борада машинасозлик соҳасига, кимё саноатига, енгил саноатга ҳам
катта умид боғланган. Биздаги мижозлар хориждан харид қилган нарсаларни энди
ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.