Қозоғистонда инвесторлар билан ҳамкорлик янги босқичга чиқди

Қозоғистонда инвесторлар билан ҳамкорлик янги босқичга чиқди

Қозоғистон инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқди. Мамлакатнинг янги конституциявий модели ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлмоқда. Бу ҳақда Инвестициявий иқлимни яхшилаш бўйича кенгаш йиғилишида Бош вазир Ўлжас Бектенов маълум қилди. У таъкидлаганидек, янги Асосий Қонун барқарорлик ва сиёсий-ҳуқуқий тизимнинг аниқлиги муҳим аҳамиятга эга инвесторлар учун некбин ишора саналади. Қозоғистонда капитал жалб қилишнинг асосий воситаларидан биттаси сифатида рақамлаштириш кўрилмоқда. «ЦОД водийси» лойиҳаси доирасида Америка компанияси билан СИ-инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича 10 миллиард долларга шартнома тузилди. Бу йўналишда бизнес масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш учун Ҳукумат қошида Рақамли штаб фаолият кўрсатмоқда. Президент томонидан 2026 йил Рақамлаштириш ва сунъий идрок йили, деб эълон қилинган. Юртимизда Digital Qazaqstan стратегияси тасдиқланган, Рақамли кодекс, «Сунъий идрок тўғрисида» ва «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинган. 


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:


 – Ҳуқуқий аниқлик киритилиши ҳам ички, ҳам ташқи аудитория учун бир қатор масалаларни кун тартибидан олиб ташлайди. Ўйлайманки, бу барқарорлик ва сиёсий-ҳуқуқий тизим равшанлиги муҳим бўлган инвесторлар учун некбин ишора. Янги конституциявий модель ва ислоҳотларнинг бир маромдаги йўналиши иқтисодиётимизнинг кейинги модернизацияси, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Қозоғистоннинг сармоявий жозибадорлиги ўсиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси