Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти этиб сайланди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти этиб сайланди

Сайловчиларнинг 81 фоизидан зиёди, жами 6 миллиондан зиёд фуқаро Қосим-Жўмарт Тўқаевга овоз берган. Комиссия раиси Нурлан Абдиров навбатдан ташқари Президент сайловининг якуний натижаларини эълон қилди.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:

- Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида»ги конституциявий қонунининг 9-модда, 1-банди ва 65-моддасига мувофиқ овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёдининг овозини олган номзод Республика Президенти ҳисобланади. Шу тариқа, Марказий Сайлов Комиссияси халқ томонидан сайланган Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси президенти сифатида рўйхатга олди. Қонунчиликда белгиланган тартибда унга тегишли гувоҳнома топширилади.

Марказий Сайлов комиссияси раиси маълум қилишича, қайта сайланган республика Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 26 ноябрь куни қасамёд қилади.