Қозоғистонда сайловга тайёргарлик давом этяпти

Қозоғистонда сайловга тайёргарлик давом этяпти

Эслатамиз, сайлов 19 март куни бўлиб ўтади. Шимолий Қозоғистон вилоятида сайловчилар рўйхатлари текшириляпти ва овоз бериш пунктлари тайёрланяпти. Минтақада олти юздан кўпроқ сайлов участкаси бор. Бугунги кунда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар маълумотлари кўриб чиқиляпти. Улар қаторида икки мингдан зиёд имконияти чекланганлар бор. Фуқаролар учун тегишли моддий-техник база ва сурдотаржима хизмати кўзда тутилган.

Ўлжас Идрисов, вилоят ҳокими девони бошлиғи:

- 631 участкадан 532 тасида пандуслар, 563 тасида кираверишда, 504 тасида участкада тактил кўрсаткичлар бор. Эшитиш қобилиятида муаммо бор бўлган 652 сайловчи учун участкаларда онлайн ёки офлайн шаклда сурдотаржимон орқали ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Сайлов куни вилоят марказида инватакси ва ижтимоий такси хизматлари ишлайди.

Сағиндиқ Мауғазин, шимолий қозоғистон вилояти сайлов комиссияси аъзоси:

- Вилоят маслихатига ва Петропавловск шаҳар маслихатига сайловга келсак, уларга 53 тадан номзод кўрсатилган. Шунингдек, 6 партия вилоят маслихатига ўз рўйхатини тақдим этган.

Айни вақтда, Павлодар вилоятида Мажилис ва барча даражадаги маслихатлар депутатлигига 688 номзод кўрсатилган. Улардан 600 нафари рўйхатдан ўтди, 77 нафари – сиёсий партия вакиллари. Уларнинг кўп қисми туман ва шаҳар маслихатлари депутатлигига номзод. Бир мандатга ўртача 3 талабгор бор. Энг ёш номзод 20 га чиққан. Вилоят сайлов комиссиясида таъкидлашларича, шу қадар кўп номзодларнинг депутатлик мандати учун курашиши илк марта кузатиляпти.

Гульнар Аманжўлова, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси:

- Амалий фаолият тажрибасидан келиб чиқсак, ҳар бир сайлов округида рақобат кучли бўлиши кутиляпти. Номзодлар кўрсатиш босқичида бу яққол кўзга ташланди, биринчи марта битта ўринга олти, ҳатто 10 номзод кўрсатилиш ҳолатлари кузатилди. Аслида у ёки бу сайлов округида сайлов ўтиши учун камида икки номзоднинг мавжуд бўлиши етарли.

Абдумалик Сарманов таржимаси