Астанада Конституциявий ислоҳот муҳокама қилинди

Астанада Конституциявий ислоҳот муҳокама қилинди

Қозоғистонда амалдаги қонунчиликни янги Асосий қонунга мувофиқ кенг кўламли қайта кўриб чиқиш давом этмоқда. Конституциявий ўзгаришлар барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштиришни талаб этди. Биринчи босқичда 6 та конституциявий қонун қабул қилинди. Улар янгиланган давлат институтлари фаолияти учун ҳуқуқий асос яратди. Астанада бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда мазкур мавзу муҳокама қилинди. Экспертлар конституциявий ислоҳотнинг қонунчилик ва давлат бошқаруви тизимини ривожлантиришга таъсирини муҳокама қилдилар. Иштирокчилар қарорлар қабул қилишда жамиятнинг иштироки механизмларини ривожланиши, давлат бошқаруви самарадорлиги ошишини алоҳида таъкидлади.


Марат Башимов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати, ҳуқуқ фанлар доктори:


- 1 июлдан бошлаб ижтимоий муносабатларда янги босқич бошланади, алоқалар қайта шаклланади, чунки тегишли конституциявий институтлар янгича ишлай бошлайди. Бу эса келажакдаги депутатлик корпуси фуқаролар учун янада қулай, профессионал бўлиши имконини беради. Чунки Президент аввалдан Парламент профессионал бўлиши зарурлигини таъкидлаганди. «Профессионал масъулиятли парламент» ибораси жуда салмоқли, у Қурултой каби чуқур калиманинг юкини ўз ичига олади.


Жанар Жигитекова, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот институти директори:


- Биринчи навбатда Янги Конституциявий ислоҳот билан боғлиқ қонунлар қабул қилиш майдонига айланиши керак бўлган асосий жиҳатлар – бир палатали Парламентни ташкил этишдан иборат. Қонун чиқарувчи органнинг қонунлар бўйича масъулияти ошириляпти. Айни вақтда, бу қонун яратиш жараёни тартибига ҳам таъсирини кўрсатиши керак. Бундай жараёнлар қонун лойиҳалари Парламентга тушгунга қадар бўлган босқичга, қонун лойиҳасининг ғояси, унинг концепцияси, жамоатчилик, ҳуқуқий экспертиза муҳокамасига ўтиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.