Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 6-маслаҳат учрашуви кенгайтирилган форматда давом этди. Фахрий меҳмонлар сифатида уларга Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Марказимй Осиё давлатлари учун Превентив дипломатия БМТ минтақавий маркази етакчиси Каха Имнадзе қўшилди. Жаҳон миқёсида юз бераётган мураккаб жараёнлар шароитида Қозоғистон Президенти минтақавий кооперацияни ривожлантириш борасида умумий нигоҳни шакллантириш кераклигига эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу кунда қабул қилинган қарорлар ва уларнинг келажакда самарали рўёбга чиқарилиши кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ёрдам руҳидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат этишига ишонч билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Мамлакатларимизнинг умумий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, барқарор тараққиёт соҳасидаги тадбирларни амалга оширишга сезиларли ҳисса қўшишимиз мумкин. Ушбу муҳим бошланмани қўллаб-қувватлаш учунБирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллигига Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ташаббуслари бўйича резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиқишни таклиф этаман. Анжуманда БМТнинг нуфузли шахслари, муҳтарам Кахи Имнадзенинг иштироки яхши анъанага айланишига, «Марказий Осиё – БМТ» йўналишида янада тиғиз ҳамкорлик бошланғичи бўлишига умид қиламан.
Саммит якунида Президент Маслаҳат учрашуви раиси сифатида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Фахрий белги билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.