Павлодарда қозоқ миллий анъаналари тасвирланган панно совға қилинди

Павлодарда қозоқ миллий анъаналари тасвирланган панно совға қилинди

Наврўзнома ўн кунлигида Павлодарга беш метрли намат панно совға қилинди. Халқ тилида у «Тус-кииз» деб аталади. Улкан санъат асарини яратиш учун бир неча ҳафта сарфланди, дейди ташкилотчилар. Унинг устида катталар ҳам, ёшлар ҳам ишлади. Паннони ягона полотнога тикишда ўқувчилар фаол ёрдам кўрсатди. Қўл кучи билан яратилган улкан ҳунармандчилик асарига шаҳар аҳли сўнгги чизгиларни бахш этди, мароқ билан қўшимчалар киритди. Жараён миллий чолғу асбоблари оркестри садолари остида ўтди. Шаҳарга совға қилинган тускигиз Наврўз байрами кунларида марказий майдонни безаб туради. Дарвоқе, намат кигиз юзасида қозоқ миллий анъаналари тасвирланган.

 

Гулнар Уйсинбаева, Қўшимча Таълим Маркази Раҳбари:

- Бундай панно яратиш фикри ўтган йили хаёлимизга келганди, бундан мақсад болаларга ҳар бир қозоқ орнаменти маълум бир мазмунга эга эканлигини кўрсатиб бериш эди. Яъни бу ерда қуш, жониворлар, майсалар, гуллар орнаментлари бор, биз улардан улкан панно яратдик. Панно «Кўклам кайфияти» деб аталди.

 

Арай Аннажарова, Қўшимча Таълим Маркази Тарбияланувчиси:

- Мен ўз қўлим билан миллий буюмлар ясашни яхши кўраман. Наврўзда устозимиз билан бирга намат босдик, фетрдан нақшлар кесиб олдик, панно бўлакларини тикиб чиқдик. Жуда қизиқарли жараён, ажойиб миллий колорит.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.