Қозоғистон тоғ-кон секторига киритилган сармоя ҳажми 20 фоизга ортди. Астанада 15-марта ўтказилаётган 30 та давлатнинг 200 дан зиёд компаниясини жалб қилган MINEX Қозоғистон форумида мутахассислар маълум қилишича, бу йўналишда Қозоғистонда катта салоҳият мавжудлиги аниқ. Уран, мис, ноёб ер металлари конлари етарлича кўп. Йирик халқаро компаниялар разведка ишларини олиб бормоқда, улар йирик лойиҳаларни рўёбга чиқаришга ҳозирланаётир. Ҳозирда Қозоғистон халқаро тажрибаси билан фаол ўртоқлашиб, рақамлаштиришдан тортиб янги иш стандартларигача ўзлаштирмоқда.
Артур Поляков Minex форуми асосчиси:
- Қозоғистон Марказий Осиёдаги давлатлар орасида биринчи бўлиб бироз бошқачароқ, фикримизча анча истиқболли йўналишда ривожлана бошлади. Яъни фан ўз ҳолича эмас, саноат билан биргаликда тараққий этмоқда. Қозоғистон қисман Европадан олган халқаро тажрибаси туфайли маблағ айнан модернизация, ўсиш, инновациялар учун ажратилмоқда. У бевосита ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тендерлар, консорциялар орқали ўзлаштирилади.
Галиев Ерлан «Миллий геология хизмати» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Биз Финляндия, Франция, Британия, Америка геология хизматлари билан яқин ҳамкорлик қиламиз. Халқаро ҳамкорлик фаолиятимизда қўл келмоқда. Шу жумладан, ўқиш-ўрганиш, янги технологиялар жорий этиш, энг муҳими, бутун дунё геологиясини бирлаштирувчи стандартларга амал қилишда фойда бермоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

