Сенат раиси Абай вилоятида АЭС қурилишини муҳокама қилди

Сенат раиси Абай вилоятида АЭС қурилишини муҳокама қилди

Дунё жиддий чорловларга дуч келмоқда. Иқлим ўзгариши туфайли экологик хавфсизликни таъминлаш олдингиз планга чиқди. Муаммони ҳал қилиш барча томонларнинг ҳамжиҳатлиги ва мажмавий ёндашувни талаб қилади. Чунки у ҳаётнинг барча соҳаларига таъсирини ўтказади. Сенат раиси Абай вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўқитувчилар, давлат корхоналари жамоалари билан учрашди. Халқ штаби аъзолари АЭС қурилиши бўйича референдум арафасида экологик хавфсизликни таъминлаш масаласини муҳокама қилишди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, экологик зарарни камайтириш ва, айни вақтда энергетикани ривожлантириш бўйича иш юритиш зарур. Бизнес вакиллари, ўқитувчилар ва жамоатчилик мамлакатда юзага келган энергия тақчиллигини ҳал қилиш, экологик муаммоларни бартараф қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Президентимизнинг референдум ўтказиш бўйича қарори халқнинг фикрини тингловчи давлат концепциясига мувофиқ эканлигини бемалол айта оламиз. Муқаддас ўлка – Семей аҳолиси ҳам мана шу ташаббусни қўллаб-қувватлашига, 6 октябрь куни ўз овозини беришига ишонамиз. Фақат ушбу йиғин аъзоларигина овоз бериб қолмай, ўзларингиз билан бирга ишлаётган барча ҳамкасбларни даъват этишингизга, Абай вилояти аҳлининг референдумда фаол қатнашишига ўз улушингизни қўшишингизга ишонаман.

Абдумалик Сарманов таржимаси