Қозоқ хонлиги ҳақида янги маълумотлар аниқланди

Қозоқ хонлиги ҳақида янги маълумотлар аниқланди

Оренбург вилояти давлат архивида Абулхайирхоннинг хос хизматчиси – Кедей бий тўғрисида янги маълумотлар аниқланди. Маълум бўлишича, бу арбоб 1740-1750 йилларда Петербургда Қозоқ хонлиги манфаатларини ҳимоя қилган. Бундан ташқари, экспедиция таркибида қозоқ ерларини ўрганган, сўнгра ўз китобларида бу ҳақда ёзган. XVIII асрда Қозоқ хонлиги тараққиётига катта ҳисса қўшган шахс ҳақидаги маълумотлар энциклопедияга киритилади ва «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида чоп этилади.

Берекет Карибаев, Тарих фанлари доктори:

- 21-асрда инновациялар, фан, техникага катта эътибор қаратилади. Лекин маънавий бойлигмиз, тарихимизни унутмаслигимиз керак. Чунки, ҳаммага маълум, ўтмишини билмаган халқнинг келажаги йўқ. Биз тарихимизда оқ доғларни тўлдириш устида ишлашимиз зарур. Бу билимларни келажак авлодга етказишимиз керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.