Microsoft Қозоғистондаги педагог ходимларга рақамли имкониятлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатади. Қозоғистон Маориф вазирлиги ва жаҳонга таниқли компания ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Томонлар инклюзив таълим бўйича биргаликда ишлаш, информатикадан таълим дастурларини янгилаш тўғрисида келишиб олди. Шартнома туфайли қозоғистонлик ўқитувчилар таълим трансформацияси бўйича энг яхши амалиётлардан фойдалана олади. Асхат Аймағамбетов таъкидлашича, меморандум имзолангунича ҳам вазирлик мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатлаш масаласида Microsoft билан ҳамкорлик қилган. Масалан, «Педагог Майкрософт», «Педагог-эксперт Майкрософт» дастурлари асосида қозоғистонлик ўқитувчилар Венгрия, Канада, Сингапур, АҚШ ва бошқа давлатларда бўлиб ўтган ўқитувчилар форумида қатнашди. Глобал талабалар хакатонида эса қозоғистонлик 13-18 ёшли ўқувчилар ҳам иштирок этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси