Қозоғистон фан ва реал иқтисодиёт интеграцияси сари интилмоқда. Мамлакат олимларининг аниқ мақсадларга эришиш учун олиб борган тадқиқотлари натижаларини саноат корхоналарида жорий этиш ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулдорлигини оширади. Келгуси икки йил учун тасдиқланган режага кўра, республикада 113 та илмий-техник лойиҳа рўёбга чиқарилади. Олий илмий-техник комиссия тасдиқлаган бу рўйхатнинг амалда рўёбга чиқарилиши учун давлат грантлари, мақсадли молиялаштириш ва инвесторлар жалб этилиши кўзда тутилган. Лойиҳалар иқтисодиётнинг экология, атроф-муҳит; энергетика, илғор материаллар ва транспорт; илғор ишлаб чиқариш, рақамли ва космик технологиялар; биологик хавфсизлик каби устувор йўналишларида ишга туширилади. Жараёнларни такомиллаштириш, Қозоғистон маҳсулоти сифатини ошириш, корхоналарда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун сунъий интеллект технологияларидан фаол фойдаланилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси