АҚШда қозоқ тили курси очилди

АҚШда қозоқ тили курси очилди

Лойиҳа анча вақтдан буён тайёрланган, фақат жорий йилдагина уни рўёбга чиқариш имконияти туғилди. Бир неча йилдан буён хорижда яшаётган Жанар Кўбекбай ҳафтада бир марта катталар ва болалар учун қозоқ тили дарслари ташкил этади. Унинг таъкидлашича, тингловчиларни қизиқтириш учун дарслар суҳбат, грамматика ҳамда ватан тарихини ўрганиш шаклида ўтилади. Таълимий-услубий қўлланмаларни у болалар билим даражасига кўра ишлаб чиққан. Чунки махсус адабиётдаги топшириқларни тушуниш жуда қийин. Ҳозирча болалар қозоқча ҳарфлар ва оддий сўзларни ўрганмоқда.

Розлана Алтинбекова, она:

- Она тилини сақлаб қолиш жуда қийин. Курс очилганида биз жуда севиндик, дарҳол шу ерга келдик.

Жанар Кўбекбай, қозоқ ттили ўқитувчиси:

– Чекловлар бор. Рус тилини биладиганлар учун курс бор. Қозоқчани яхши биладиганларни қабул қилмаймиз. Бошқа тилни маъқул кўрувчилар ундан фойдалана олмайди. Бундай машғулотлар фақат Америкада эмас, бошқа давлатлардаги қозоқлар учун ҳам ўтказилади, деб ўйлайман. 

Абдумалик Сарманов таржимаси